Click устун мавқега эга тўлов оператори деб топилди

05.05.2025 12:40

200

Рақобат қўмитаси “Click” АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб топди. Қўмита рўйхатига йил бошида "Payme" АЖ киритилганди. Рўйхатда, шунингдек, Paynet тўлов тизими ва UZCARD ҳам бор.

Фото: Click

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида “Click” АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эъон қилинди.

Қўмита тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилиши ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, устун мавқе товар ёки молия бозоридаги ташкилотнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи ташкилотларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолат ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ортиқни ташкил этса, ёки ойлик фаол фойдаланувчилари 50 мингдан кўп бўлса, шунингдек, бошқа ҳолларда компания устун мавқега эга, деб топилади.

Ҳозирда "Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати"да Ўзмиллийбанк, Агробанк, "Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ, Payme, Paynet каби банкка алоқадор ташкилотлар бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Рақобат қўмитаси Payme'ни "устун мавқега эга" деб топган эди.

Теглар:

#click

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган