9–10 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган E-commerce Central Asia Expo форумида Octobank Ўзбекистон электрон савдо соҳасида етакчи эквайринг банки сифатида махсус мукофот билан тақдирланди. Банк 2024 йилда электрон тўловлар бўйича энг яхшиси деб тан олинди.
Мукофотни ташкил этишда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси иштирок этди.
Фото: Octobank
Мукофот банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Пулатовга топширилгани муносабати билан, Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси раиси Диёр Мирзааҳмедов банкнинг рақамли тўловлар соҳасидаги ёрқин фаолияти ва онлайн-бизнесни қўллаб-қувватлашдаги муҳим ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
“Қабул қилинган мукофот биз учун фақат тан олиш эмас, балки эквайринг соҳасидаги тизимли ишимизга берилаётган юқори баҳодир. Биз янги технологияларни жорий этиш, онлайн-бизнес ва тадбиркорлик секторини қўллаб-қувватлашда фаол иш олиб бормоқдамиз. Рақамли тўловларни янада тез, хавфсиз ва қулай қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Юқори баҳоланганимиздан миннатдормиз ва Ўзбекистонда электрон савдони ривожлантиришдаги ролимизни янада кучайтиришда давом этамиз”, — деди Octobank Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Пулатов.
Форумда йирик тадбиркорлар, экспертлар, инвесторлар ва технология ташкилотлари иштирок этди. Octobank экспозиция зонасида қатнашиб, тадбирнинг ишбилармонлик дастурига кўмаклашди.
Фото: Octobank
Octobank 20 йилдан ортиқ вақтдан мобайнида Ўзбекистон бозорида рақамли инфратузилмани ривожлантириб, электрон савдони ўз мижозларига қулай ва осонлаштиришга хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 2500 дан зиёд корпоратив мижозлар Octobank'нинг хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш афзалликларини баҳоламоқда.
Маълумот ўрнида, E-commerce Central Asia Expo – Марказий Осиёда электрон савдо экотизимасини ривожлантиришга бағишланган энг йирик майдонлардан бири бўлиб, маҳаллий бизнесни онлайн муҳитга чиқариш, тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва замонавий e-commerce ечимларини илгари суришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, aввалроқ Octobank Visa тизимидан 2024 йилда эквайринг транзакцияларининг рекорд даражада амалга оширилгани учун “Best e-com acquirer” номинацияси бўйича мукофот олган эди.
Ҳамкорлик асосида