2025 йил 17 апрель куни “Асакабанк” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда янгиланган таркибдаги Кенгаш аъзолари, жумладан мустақил аъзолар иштирок этди. Кун тартибидан банк фаолиятини трансформация қилиш, стратегик ривожланишга оид устувор йўналишлар ва операцион самарадорликни ошириш масалалари ўрин олди.
Йиғилишда банк фаолиятини янада трансформация қилиш, стратегик ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳамда операцион самарадорликни оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, банкнинг таркибий тузилмалари ўзларининг фаолиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим қилди.
Асакабанк барқарор ривожланиш стратегиясини изчил амалга оширишда давом этади. Банк мижозлар эҳтиёжларига мос равишда сифатли молиявий хизматларни тақдим этиш, инновацион ечимлар жорий этиш ва бозорда ўзининг мустаҳкам позициясини янада кучайтиришни мақсад қилган, дейди Асакабанк Матбуот котиби Азизхон Анвархонов.
Аввалроқ, Асакабанк кузатув кенгаши таркибига Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илхом Умурзаков, шунингдек 4 та мустақил аъзо — европалик мутахассис Козик Конрад ва грузиялик мутахассислар Тамуна Жижилашвили, Ираклий Меквабишвили ва Вано Балиашвилилар сайланганди.