Бир неча давлат банкларининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти "яхши" деб баҳоланди

28.03.2024 12:21

2 058

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан "Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинги " эълон қилинди.

Фото: Bankers.uz

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан \"Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинги\" эълон қилинди.

Рейтингда давлат ташкилотлари ва идораларининг 2023 йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш механизмлар қай даражада самарали амалга оширилгани баҳоланган. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.

Ўзбекистон банк тизимидаги ташкилотлар эса қуйидагича баҳоланди:

  • Марказий банк — 93 балл (яхши);
  • Ўзсаноатқурилишбанк — 88 балл (яхши);
  • Ўзмиллийбанк — 87 балл (яхши);
  • Халқ банки — 87 балл (яхши);
  • Пойтахт банк — 87 балл (яхши);
  • Асакабанк — 86 балл (яхши);
  • Микрокредитбанк — 84 балл (яхши);
  • Туронбанк — 82 балл (яхши);
  • Агробанк — 82 балл (яхши);
  • БРБ — 72 балл (қониқарли);
  • Алоқабанк — 63 балл (қониқарли) олган.

Манба: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Теглар:

#банклар#коррупция

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган