Микрокредитбанк Европа инвестиция банки билан қиймати 40 млн еврога тенг меморандум имзолади

05.04.2025 09:01

140

“Микрокредитбанк” АТБ Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб Европа инвестиция банки билан қиймати 40 млн еврога тенг меморандум имзолади. Мазкур ҳамкорлик Микрокредитбанкни глобал инвесторлар учун янада жозибадор молиявий институтга айлантириши таъкидланди.

Фото: Микрокредитбанк

Микрокредитбанк халқаро майдондаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим ташаббусни амалга оширди. Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида “Микрокредитбанк” АТБ Европа инвестиция банки билан меморандум имзоланди

Фото: Микрокредитбанк

Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик Микрокредитбанкнинг халқаро майдондаги ишончлилигини ошириб, уни глобал инвесторлар учун янада жозибадор молиявий институтга айлантиради. Бу эса банк учун янги стратегик шериклик имкониятларини очади. 

"Микрокредитбанк" АТБ ушбу меморандум орқали ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) тамойилларига мувофиқ фаолият юритиш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтириши маълум қилинди. Банк томонидан барқарор ривожланишга қаратилган молиявий маҳсулотлар ва хизматлар таклиф этилиши, минтақадаги экологик ва ижтимоий барқарорликка ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. 

Меморандум Микрокредитбанк учун Европа Иттифоқи ҳукуматлари ва халқаро донор ташкилотлари билан ҳамкорликда турли лойиҳаларни амалга ошириш имконини тақдим этади. 

Бундай ташаббуслар банкнинг халқаро ҳамкорлар билан янада яқин ишлашига, янги молиявий дастурларда иштирок этишига йўл очади, дейилади банк хабарида.

Аввалроқ, Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилиши хақида хабар берилганди.

Теглар:

#микрокредитбанк#Европа инвестиция банки#Европа

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган