"ANORBANK" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарори билан Сергей Дмитриевич Хан 6 мартдан эътиборан мазкур банк бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
С.Хан Москва давлат информатика университетининг "молия ва кредит" йўналишини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Райффайзен банкда корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассис сифатида бошлаган. Кейинчалик, "Москва банки" ОАЖда, 2015 йилдан эса Росселхозбанкда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
У 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб "ANORBANK" АЖда Ҳамкорлик дастури департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. ANORBANK вакилларининг маълум қилишича, Сергей Хан 2023 йилда банкда "Йилнинг энг яхши ходими" деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ANORBANK бошқарув раисига яна бир янги ўринбосар этиб Музаффар Сафаров тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.