Музаффар Сафаров ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

06.02.2025 21:46

615

2005 йилдан буён Ипак Йўли банкида турли лавозимларда, шу жумладан 2018 йилдан банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Музаффар Абдиназарович Сафаров "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: LinkedIn

"ANORBANK" АЖ бошқарув раисига Музаффар Абдиназарович Сафаров тайинланди. Бу ҳақда М.Сафаров ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилган. Тайинлов ҳақидаги хабарни Bankers.uz'га ANORBANK'даги вакиллар тасдиқлади.

Музаффар Сафаров 2001 йил Тошкент Давлат техника университетини бакалавр босқичини, 2005 йил Буюк Британиянинг Шеффилд университетини (The University of Sheffield) магистр босқичини тамомлаган. Шунингдек, Болтон Университетида (The University of Bolton) "PhD" даражасини олиш учун таҳсил олмоқда. М.Сафаров Корпоратив банк, инвестицияларни молиялаштириш ва хатарларни бошқариш соҳаларида 18 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис ҳисобланди.

Музаффар Сафаров ўз меҳнат фаолияти давомида 2001-2002 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида, 2005 йилдан буён Ипак Йўли Банки тизимида турли лавозимларда, хусусан, Департамент директори, 2018 йилдан 2024 йил якунига қадар бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

М.Сафаров ANORBANK'да Халқаро молия институтлари (ХМИ) билан ишлаш, ислом молиясини ривожлантириш, замонавий маълумотлар марказини ташкил этиш ва бошқа қатор вазифаларга масъул бўлади.

Теглар:

#anorbank#Ипак_Йўли_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган