Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

22.02.2025 15:56

750

Асакабанкнинг "Пойтахт" БХМ бошқарувчиси Шохрух Маннанов Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. У 2008-2022 йилларда Ипотека банкда, 2022-2025 йилларда Асакабанкда турли лавозимларда ишлаган.

Фото: Асакабанк

Асакабанкнинг "Пойтахт" банк хизматлари маркази бошқарувчиси Шохрух Умаралиевич Маннанов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Асакабанк матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2024 йилнинг апрель ойидан буён Асакабанк "Пойтахт" БХМ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Шохрух Маннанов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Шохрух Маннанов 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр босқичини, 2010 йилда мазкур олийгоҳ магистратурасини тамомлаган.

Иш фаолиятини дастлаб Ипотека банкнинг Шайхонтоҳур филиалида Кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси сифатида бошлаган. 2008-2022 йилларда Ипотека банкда турли лавозимларда, шу жумладан, раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2022 йилдан "Асакабанк" АЖ "Пойтахт" филиалига раҳбарлик лавозимига ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк Тошкент вилояти Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.



Теглар:

#тайинлов#Марказий_банк#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган