Марказий банк Тошкент вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Файзуллахўжаев Жасур Хакимович тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Файзуллахўжаев “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Жасур Файзуллахўжаев 1986 йилда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавр босқичин, 2019 йилда Банк молия-академияси магистратура босқичини тамомлаган.
Ж.Файзуллахўжаев меҳнат фаолияти давомида 2009-2013 йилларда Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасида, 2013-2018 ҳамда 2020-2023 йилларда Марказий банкнинг турли департаментларида, хусусан Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2018-2019 йилларда Марказий банк Тошкент вилояти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари в.в.б., 2019-2020 йилларда Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
У 2023 йилдан “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖда, хусусан, 2024 йилдан жамият Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.