Startup Garage филиаллари водий вилоятларида ҳам ўз фаолиятини бошламоқда

05.02.2025 19:22

218

Startup Garage филиаллари 4 февраль куни Наманган вилоятида, 5 февраль куни Фарғона вилоятида тантанали равишда очилди. 6 февралда эса Андижон филиали очилиши кутилмоқда. Жорий йил бошидан мазкур лойиҳа филиаллари очилган ҳудудлар 9 тага етди.

Фото: AloqaBank

Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган уникал лойиҳа - Startup Garage лойиҳаси филиаллари жорий йил 4 февраль куни Наманган вилоятида (Наманган шаҳридаги “AloqaBank” биноси, Тўрақўрғон кўчаси, 75-уй), 5 февраль куни Фарғона вилоятида (Фарғона шаҳридаги “AloqaBank” биноси, Б.Марғилоний кўчаси, 69а-уй) тантанали равишда очилди. 6 февраль куни эса Андижон филиали очилиши кутилмоқда.

Фото: AloqaBank

Фото: AloqaBank

AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади:

• ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;

• мавжуд ғояларни “MVP” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;

• менторлар билан таъминлаш ва тажриба алмашиш;

• стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;

• банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

• инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;

• ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.

Фото: AloqaBank

Фото: AloqaBank

Жорий йил бошидан Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар 9 тага етди: Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти.

Фото: AloqaBank

Фото: AloqaBank

Маълумот учун, Startup Garage доирасида ҳар бир ҳудудда 20дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

Фото: AloqaBank

Фото: AloqaBank

Фото: AloqaBank

Фото: AloqaBank

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни "Startup Garage" лойиҳаси Хоразм вилоятида ўз филиалини очган эди.

Теглар:

#алоқабанк#Startup_Garage

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган