AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage томонидан ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантиришда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Startup Garage’нинг филиаллари ҳудудларда очилиши давом этмоқда.
Фото: AloqaBank
Фото: AloqaBank
30 январь куни навбатдаги ҳудуд – Хоразм вилояти Урганч шаҳри, AloqaBank биносида ҳам янги филиал очилди. Ушбу филиал Ал-Хоразмий шоҳ кўчаси, 106-уйда жойлашган.
Республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган мазкур ташаббус орқали жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.
Фото: AloqaBank
Фото: AloqaBank
Жорий йил бошидан буён AloqaBank томонидан қуйидаги ҳудудларда Startup Garage филиаллари очилди:
- Қашқадарё вилояти
- Сурхондарё вилояти
- Самарқанд вилояти
- Навоий вилояти
- Бухоро вилояти
- Қорақалпоғистон Республикаси
- Хоразм вилояти
Фото: AloqaBank
Фото: AloqaBank
Startup Garage’нинг асосий мақсади қуйидагилар:
- ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
- мавжуд ғояларни “MVP” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
- менторлар билан таъминлаш ва тажриба алмашиш;
- стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
- банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
- инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
- ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.
Фото: AloqaBank
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал AloqaBank томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Startup Garage филиаллари очилгани ҳақида хабар берган эдик.