"Банк SWIFT'дан узилмайди" — Азия Инвест банк тарқалган хабарларга муносабат билдирди

30.01.2025 22:15

169

Азия Инвест банк Европа Иттифоқи санкцияларига тушиши мумкинлиги ва банкнинг SWIFT хақаро тўловлар тизимидан узиб қўйилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Банк одатий режимда фаолиятини давом эттиради, дейилган банк хабарида.

Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки — "Азия Инвест банк" АЖ турли оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Хусусан, ушбу хабарларда банк Европа Иттифоқининг навбатдаги санкцияларига тушиши мумкинлиги ва SWIFT тўлов тизимидан узилиши ҳақида айтилган эди.

Европа Иттифоқи томонидан Азия-Инвест банкни SWIFT банклараро тизимидан узиб қўйиш эҳтимоли ҳақида Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарлар тасдиқланмаган ва расмий мақомга эга эмас, дейилади банк хабарида.

Хабар якунида банк ўзининг шаффофлик, қонунийлик ва ахлоқийлик каби асосий тамойилларига амал қилган ҳолда одатий режимда фаолият юритаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Система суриштирув лойиҳаси хабарида Россиянинг 15 та банки, шу жумладан "Азия Инвест банк" АЖ ҳам халқаро SWIFT тизимидан узиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Bloomberg нашри буни Европа Иттифоқининг Россияга қарши 16-санкциялар пакетида кўрсатилган дея хабар берганди

Европа Иттифоқининг халқаро алоқалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили ҳақиқатдан ҳам Россияга қарши янги санкциялар пакети тайёрланаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, санкциялар пакети февраль ойида эълон қилиниши учун ҳаракат қилинмоқда.

"Система" кейинроқ хабарида хато борлигини айтиб, санкциялар "Золотая Корона" тизими билан боғлиқ эмаслигини, балки "Пэй Энджин" компанияси (Paygine тўлов тизими) билан алоқадорлигини ёзган ҳамда ўз хабарини таҳрирлаган эди.


Теглар:

#Азия_Инвест_банк#санкция#россия#ўзмиллийбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган