16 январь куни Қарши шаҳрида Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳаларни ривожлантириш ва IT экспорт имкониятларини оширишдан иборат.
Фото: AloqaBank
AloqaBank хабарига кўра, бугунги кунга қадар Startup Garage доирасида 50 дан ортиқ стартап муваффақиятли фаолият юритмоқда. Эндиликда республиканинг барча ҳудудларида очилиши кутилаётган Startup Garage филиаллари ёш тадбиркорлар учун технологиялар ва инновациялар соҳасида ўз ғояларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади.
Фото: AloqaBank
Тадбир доирасида келиб тушган 20дан ортиқ лойиҳалардан 11 та стартап тақдимот натижаларига кўра танлаб олинди. Улар — IT, тиббиёт, экология, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва инновацион қурилмалар йўналишида фаолият олиб борадилар.
Фото: AloqaBank
Тақдимот якунида резидентликка қабул қилинган стартап асосчиларига махсус сертификат топширилди. Ушбу сертификат уларга марказда бепул ўқиш, менторлик дастурларида иштирок этиш ва стартап ривожлантириш бўйича кўмак олиш имкониятини тақдим этади.
Фото: AloqaBank
18 январь куни эса Сурхондарё вилоятида Startup Garage’нинг Термиз филиали тантанали равишда очилди.
Фото: AloqaBank
Очилиш дастуридан қуйидагилар ўрин олди:
- Startup Garage томонидан стартапларга яратиладиган имкониятлар ва кўрсатиладиган хизматлар тақдимоти;
- AloqaVentures вакиллари томонидан инвестиция жалб қилиш имкониятлари ва ҳамкорлик шартлари бўйича маълумотлар;
- Муваффақиятга эришган стартап асосчиларининг тажриба алмашинуви;
- Startup Garage резиденти бўлишни истаган стартаплар учун питч сессияси;
- Соҳа мутахассислари, стартаплар, тадбиркорлар ва меҳмонлар билан networking.
Фото: AloqaBank
Startup Garage қандай имкониятлар тақдим этади?
- Ёш тадбиркорлар ва стартаплар учун замонавий иш майдони;
- Инновацион технологияларни ривожлантириш ва ўрганиш учун махсус муҳит;
- Стартап экотизимини ривожлантириш орқали янги ғояларни қўллаб-қувватлаш.
Фото: AloqaBank
Ҳамкорлик асосида