Акмал Ибрагимов Hamkorbank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

23.01.2025 09:37

385

2020 йилдан Hamkorbank'да департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Икрамович Ибрагимов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. А.Ибрагимов фаолияти давомида собиқ Андижонбанк, кейинчалик Hamkorbank тизимида, шунингдек Марказий банкда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Фото: Hamkorbank

"Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, Ибрагимов Акмал Икрамович мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Ибрагимов 1972 йил туғилган, 1999 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини "Молия ва кредит", 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини "Юриспруденция" мутахассисликлари бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йил Андижонбанкда бошлаган ва 1999 йилгача мазкур банкда турли лавозимларда, хусусан филиал бошқарувчиси, бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида фаолият юритган. 2004-2008 йилларда, шунингдек 2009 йилдан ҳозирги кунга қадар Hamkorbank тизимида қатор лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

А.Ибрагимов лавозимга тайинлангунга қадар, 2020 йил август ойидан буён "Hamkorbank" АТБ Тармоқларни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Шерзодбек Мамасалиев банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланганди. Шунингдек, Азиза Ибрагимова ва Акмалжон Махмудовлар бошқарув аъзолигига киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#hamkorbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган