Hamkorbank бошқаруви таркибида ўзгаришлар рўй берди

Hamkorbank бошқаруви таркибида ўзгаришлар рўй берди

Чапдан ўнгга Шерзодбек Мамасалиев, Азиза Ибрагимова, Акмалжон Махмудов / Фото: Bankers.uz.

"Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши 2024 йил 7 октябрдаги йиғилишида банк бошқарувининг янги таркибини тасдиқлаган. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.

Йиғилиш баённомасига кўра, 2020 йил июль ойидан бери бошқарув раиси ўринбосари (CFO) сифатида ишлаб келаётган Шерзодбек Захритдинович Мухитдинов мазкур лавозимдан озод қилинди ва банк Бошқарув аъзолигидан чиқарилди. Унинг ўрнига Шерзодбек Орифжонович Мамасалиев тайинланди.

Шерзодбек Орифжонович Мамасалиев - 1980 йил Андижон вилоятида туғилган. 2001 йилда Андижон мухандислик иктисодиёт институтини тамомлаган. У 2004 йилнинг март ойидан бери Hamkorbank тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. Ш.Мамасалиев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар банк Хазина департаменти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, бошқарув раисининг яна иккита ўринбосари - Алишер Косимович Мухтаров ҳамда Мухитдин Сунитдинович Арсланов ҳам лавозимидан озод қилиниши муносабати билан, банк бошқаруви таркибидан чиқарилган. Бундан ташқари, йиғилиш қарори билан бошқарув раисининг биринчи ўринбосари штати қисқартирилган. Ушбу лавозимда ишлаб келган Абдуносир Содикович Рахманов бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган.

Банк бошқаруви таркибига яна иккита янги аъзо - Азиза Икрамовна Ибрагимова ҳамда Акмалжон Комилович Махмудовлар киритилган.

Азиза Икрамовна Ибрагимова - 1975 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1996 йилда Андижон мухандислик иктисодиёт институтини. 2003 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Банк тизимидаги фаолиятини 1991 йилда (16 ёшида) Халк банки Андижон вилоят бошкармаси назоратчиси сифатида бошлаган. 1999 йилдан ҳозиргача Hamkorbank тизимида турли лавозимларда ишлаб келади. 2024 йилнинг 1 августидан бошлаб бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида ишламоқда.
Акмалжон Комилович Махмудов - 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2002 йилда Андижон мухандислик иктисодиёт институтини битирган. У 2002 йилнинг июль ойидан бери Hamkorbank тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2017 йилнинг октябридан бери Чакана бизнес департаменти директори сифатида ишлаб келмоқда.

Шу тариқа, "Hamkorbank" АТБ бошқаруви қуйидагича таркибда тасдиқланди:

  1. Бахтиёржон Тўймуратович Жўраев — бошқарув раиси;
  2. Абдуносир Содикович Рахманов — бошқарув раиси ўринбосари;
  3. Саиджон Шамсиддинов Шамсиддинович — бошқарув раиси ўринбосари;
  4. Шерзодбек Орифжонович Мамасалиев — бошқарув раиси ўринбосари (CFO);
  5. Азиза Икрамовна Ибрагимова — бошкарув раиси маслахатчиси;
  6. Акмалжон Комилович Махмудов — Чакана бизнес департаменти директори;
  7. Илхамжон Адхамович Салиджанов — Юридик хизмат раҳбари.

Мазкур лавозимларга тайинловлар бўйича Марказий банкнинг тегишли розилиги олинган.

Теглар:
×