Тизим ускуналари фаолиятида ўзгариш кўзда тутилмаган — HUMO баёноти

15.01.2025 17:03

177

Тадбиркорлар орасида HUMO терминаллари бошқа бир ягона терминал ускунасига ўзгартирилиши важи билан, ушбу терминалларни банкга топширилиши ва ўрнига бошқа терминал олиш лозимлиги ҳақида хабарлар тарқалди. HUMO мазкур хабарлар асоссиз экани бўйича баёнот берди.

Фото: HUMO

Охирги вақтларда тадбиркорлар орасида HUMO терминаллари бошқа бир ягона терминал ускунасига ўзгартирилиши важи билан, ушбу терминалларни банкга топширилиши ва ўрнига бошқа терминал олиш лозимлиги ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Хусусан, бу савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан HUMO терминалларини олиб банкга топширилишига олиб келаётганлиги бўйича тўлов тизимининг алоқа марказига турли мурожаатлар ҳам келиб тушган.

"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ юқоридаги хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Тўлов тизимнинг барча ускуналари, шу жумладан терминаллари одатий режимда ишламоқда ва уларнинг фаолиятида ҳеч қандай ўзгариш кўзда тутилмаган, дейилади HUMO хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Paynet компанияси HUMO тўлов тизимини 65 млн АҚШ долларига сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар:

#humo

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган