Учта банк 2024 йил давомида энг кўп солиқ тўлаган ТОП-20 йирик солиқ тўловчилар рўйхатида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумотларида маълум қилинди.
Энг кўп солиқ тўлаган давлат улуши мавжуд ташкилотлар қаторида Ўзмиллийбанк 1,4 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўлаб, рўйхатда 9-ўринни эгаллаган.
Хусусий сектор ТОП-10'лигида эса Капиталбанк 610,3 млрд сўм ва Hamkorbank 539,9 млрд сўм солиқ тўлаган ҳолда мос равишда олтинчи ва саккизинчи ўринларни банд қилган.
Инфографика: Давлат солиқ хизмати
Йил давомида хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар томонидан жами 8,7 трлн сўм солиқлар тўланган. Мазкур секторда UZBAT МЧЖ ҚК (2,9 трлн сўм) етакчилик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг тўққиз ойида энг кўп солиқ тўловчи давлат корхоналари орасида 1 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўлаган Ўзмиллийбанк, шунингдек хусусий сектор корхоналари қаторида қарийб 471 млрд сўм солиқ тўлаган Капиталбанк ҳамда салкам 382 млрд сўм солиқ тўлаган Hamkorbank қайд этилганди.