Учта банк ТОП-20 энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатига кирди

14.10.2024 08:19

704

Timer  png5 дақиқада ўқилади
ДСҚ томонидан жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари бўйича энг йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди.

Фото: Bankers.uz

Давлат солиқ қўмитаси томонидан энг йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги 3 та банк ТОП-20 йирик солиқ тўловчилар қаторидан жой олган.

Давлат улуши бор корхоналар ичида “Ўзмиллийбанк” АЖ 1 трлн сўмдан зиёд солиқ улуши билан ТОП-10 таликнинг 8-ўрнидан жой олди. Хусусий сектор корхоналари ТОП-10 лигида “Капиталбанк” АТБ 5-ўринни, “Hamkorbank” АТБ 8-ўринни эгаллади. ДСҚ маълумотларига кўра, январ-сентябрь ойларида “Капиталбанк” АТБ 470,6 млрд сўм, “Hamkorbank” АТБ эса 381,7 млрд сўм солиқ тўлаган.

Инфографика: ДСҚ

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида йирик солиқ тўловчилар томонидан 81 трлн 210 млрд сўм солиқ тўланди. Жами йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 59 фоизини ТОП-20 корхоналар тўлади. “Навоий кон-металлургия заводи 18 трлн 656,5 млрд сўмлик тўлов билан биринчи рақамли энг йирик солиқ тўловчи сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида эълон қилинган статистикада ҳам мазкур 3 та банк энг йирик солиқ тўловчилар йигирматалигига кирган эди.

Теглар:

#капиталбанк#hamkorbank#ўзмиллийбанк#солиқ#ТОП

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган