Микрокредитбанк микромолия ва факторинг компанияларини очди

07.01.2025 11:58

224

Микрокредитбанк муассислигида “UNA MOLIYA” микромолия ташкилоти ҳамда “MKB Faktoring Group” МЧЖ компаниялари очилди. Бундан аввал 6 та давлат банки ҳам шу турдаги компанияларни таъсис қилганди.

Фото: Bankers.uz

Микрокредитбанк “UNA MOLIYA” микромолия ташкилоти ва “MKB Faktoring Group” МЧЖ компанияларини ташкил қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

“UNA MOLIYA” микромолия ташкилоти 2024 йилнинг 28 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Компаниянинг устав фонди 6,4 млрд сўмга тенг. Компаниянинг 60% улуши "Robocash PTE" LTD'га , қолган 40 фоизи Микрокредитбанкка тегишли.

Манба: stat.uz

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Агробанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки ва Туронбанк ҳам банк муассислигидаги микромолия ва факторинг хизматларини кўрсатувчи компанияларини очганди. Аввалроқ, Халқ банки ва Алоқабанк шундай корхоналарни таъсис қилгани маълум бўлганди.

Теглар:

#микрокредитбанк#микромолия#факторинг

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган