Асакабанк Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган банк биносини аукцион орқали сотувга қўйди. Мазкур биноларда аввал банкнинг Автотранспорт филиали, шунингдек банк бош офисининг бир нечта бўлинмаси ҳамда банк Алоқа маркази фаолият юритган.
Лотнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) 178,7 млрд сўмни, закалат миқдори эса 1,7 млрд сўмни ташкил қилади. Биринчи қадам баҳоси 9,9 млрд сўмдан кўпроқдир.
Фото: e-auksion
Ер участкасининг умумий майдони 1,09 гектар, бинонинг умумий майдони эса 7,7 минг кв. метрдан иборат. Кадастр паспортига асосан 108 кв.метрдан иборат ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд. Электр, газ, сув ва канализация мавжуд.
Фото: e-auksion
Аукцион савдолари ошириб бориш усули билан ўтказилади. Талабгорлар аризаларни 27 январгача юборишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Асакабанк Жиззах шаҳридаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасини сотувга чиқарганди.