Alif Uzbekistan АҚШ фондидан 20 млн доллар сармоя жалб қилди

26.12.2024 13:32

245

АҚШнинг хусусий кредит фондларини бошқарувчи “Accial Capital” компанияси Alif'га 20 млн доллар қарз ажратди. Маблағлар “Nasiya” хизматининг имкониятларини кенгайтириш, унинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда молиявий оммабопликни тарғиб қилишга йўналтирилади.

Фото: Yandex

Alif компанияси АҚШнинг хусусий кредит фондларини бошқарувчи “Accial Capital” компаниясидан $20 млн миқдорида қарз ҳисобидан молиялаштирилган сармоя жалб этгди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилди.

Ушбу келишув “Nairang Capital” ва “ТМТ Global Advisors” компанияларининг консультантлик ёрдами билан амалга оширилди. Маблағлар “Nasiya” хизматининг имкониятларини кенгайтириш, унинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда молиявий оммабопликни тарғиб қилишга йўналтирилади.

Жалб этилган барча маблағлар ислом молияси тамойилларига мувофиқ тузилгани қайд этилди.

"Фойдаланувчиларимиз учун “Accial Capital” билан ҳамкорлик молиявий имкониятларни кенгайтириш йўлидаги катта қадамдир. “Accial Capital” ижтимоий масъулият ва ахлоқий молия тамойилларига содиқлик борасидаги қадриятларимизда биз билан ҳамфикр. Ишончимиз комилки, ушбу ҳамкорлик таклифларимизни кенгайтиришга ва барқарор ва оммабоп молиявий секторни ривожлантиришга ҳисса қўшишга ёрдам беради," — деди “Alif” компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Нуриддин Лафизов.

Шу тариқа, 2024 йилда “Alif” компанияси Ўзбекистонга халқаро инвесторлардан жалб қилган маблағларнинг умумий ҳажми тахминан 50 млн долларга етди. Ўзбек бозорига кириб келганидан буён “Alif” Ўзбекистон учун 150 млн доллардан ортиқ улушли ва қарз ҳисобидан ажратилган сармояларни жалб қилишга эришди.

Аввалроқ, Alif Uzbekistan ижрочи директори Нуриддин Лафизов Bankers.uz'га берган интервюсида компания яқин муддатда АҚШ фондидан 10 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилишини таъкидлаганди.

Теглар:

#Alif_Uzbekistan#исломмолияси#BNPL

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган