Фото: Bankers.uz
Марказий Осиёдаги йирик финтех-команиялардан бири — Alif'нинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси яқин муддатда АҚШ фондидан 10 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилади. Бу ҳақда компания ижрочи директори Нуриддин Лафизов яқинда бўлиб ўтган "UZCARD FORUM-2024" тадбири давомида Bankers.uz'га берган интервюсида маълум қилди.
Н.Лафизовнинг таъкидлашича, компания Ўзбекистонга хорижий сармоя киритиш устида фаол ишламоқда. Айни пайтда кўп сонли инвесторлар билан мулоқот қилинаётганини ҳам қайд этди.
Яқин мудддатда тахминан 10 млн доллар қўшимча маблағ жалб қилишни режалаштиряпмиз. Кейинги икки-уч ҳафта ичида биз Америка фонди билан келишувни якунламоқдамиз, - деди компания раҳбари.
Бундан ташқари, Alif Uzbekistan раҳбари сукук (исломий облигация - таҳр.) эмиссиясини йўлга қўйиш йўналиши бўйича зарурий ҳаракатлар деярли якунланаётганини таъкидлади.
Йил охиригача, ўйлайманки, сукуклар орқали Ўзбекистонга қўшимча равишда 10-50 милн долларгача маблағ жалб қила оламиз.
Шунингдек, "UZCARD FORUM-2024" доирасида ОФБ Кузатув кенгаши маслаҳатчиси Сухроб Курбонов 2027 йилгача Ўзбекистонда "муддатли тўлов бозори" (BNPL) ҳажми 2 млрд АҚШ долларигача етиши мумкинлигини таъкидлаганди. Нуриддин Лафизов ушбу фикрга изоҳ берар экан, бу рақам унданда кўпроқни ташкил қилиш эҳтимоли йўқ эсалигини айтиб ўтди. Унинг фикрича, BNPL йўналишида Ўзбекистонда кириб борилмаган соҳалар талайгина. Хусусан, авиачипталар муддатли тўлов йўналиши учун айни муддао бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Ислом молияси фонди "Cur8 Capital"Alif Uzbekistan'га 5 млн долларлик молиявий линия ажратиши ҳақида маълум қилинганди. Ушбу маблағ Alif Nasiya муддатли тўлов хизматини ривожлантириш учун йўналтирилиши таъкидланган.
Маълумот учун: Alif Uzbekistan Ўзбекистонда 2019 йилдан бери фаолият юритмоқда. KPMG ҳисоботига кўра, 2023 йил охирига келиб Alif Ўзбекистонда муддатли тўлов (BNPL) бозорининг 27 фоизига эгалик қила бошлаган. 2022 йилда ишга туширилган Alif Mobi мобиль иловаси айланма ҳажми бўйича нобанк тўлов иловалари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди. Alif Shop савдо майдончамиз Ўзбекистоннинг энг яхши учта онлайн-савдо платформалари қаторига киради, ойлик айланмаси 1 млндан 2 млн долларгачани ташкил қилади.
Тасодифий хабарлар
Имтиёзли кредитлар беришни тўхтатиш вақти келди — иқтисодчи Миркомил Холбоев
Агробанк антикоррупция халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди
Марказий банк томонидан банк хизматларини солиштириш имконини берувчи портал ишга туширилди