Рақобат қўмитаси яна олтита банк ва битта микромолия ташкилотига нисбатан иш қўзғатди

20.12.2024 11:20

150

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар давомида 3 та давлат банки ва 3 та хусусий банк, шунингдек 1 та микромолия ташкилотига нисбатан, реклама қонунчилиги ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлиги учун иш қўзғатилди.

Фото: Uz24

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бораётганини маълум қилди.

Жумладан, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиши аломатлари билан Hayot Bank, Yangi Bank, Aloqa Bank, Asia Alliance Bank, Ўзсаноатқурилишбанк, Бизнесни ривожлантириш банки ва “Сash U" микромолия ташкилотига нисбатан Қўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилган.

Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил давомида Рақобат қўмитаси реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинмаган ҳолатлар юзасидан Ипотека банк, AVO Bank, Ориент Финанс банк, Ipak Yo'li Banki ҳамда Universalbank, Hamkorbank, Davr Bank ва InFinBank’ларга, шунингдек, Ипотека банк ва Алоқабанкнинг Жиззах филиалларига нисбатан молиявий жарималар қўллаган эди. Юқоридаги вазият қўмита томонидан реклама қонунчилиги бузилган, деб топилган йил мобайнидаги ўнинчи ҳолат ҳисобланади.

Теглар:

#Рақобат_қўмитаси#жарима#реклама

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган