Мижозларнинг тўлов терминалларига уларнинг фаолият турига қараб махсус кодлар бириктирилади

27.11.2024 07:04

263

Timer  png5 дақиқада ўқилади
банклар тўлов терминалини мижозга бериш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб махсус MCC-кодларини, мижознинг идентификация маълумотларини ва бошқа маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим бўлади.

Фото: Модулкасса.ру

Ўзбекистонда тўлов терминаллари учун MCC-кодлари жорий этилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қарори тасдиқланди.

Қарорда келтирилишича, банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб MCC-кодларини, терминал ва тўлов тури, мижознинг идентификация маълумотлари ва тўлов тизими оператори қоидаларида белгиланган тегишли маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим бўлади. 

Мижознинг фаолият тури ва тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, мижоз уч банк иш кунида хизмат кўрсатувчи банкига тегишли маълумотни тақдим этади. Мижозга бириктирилган терминал маълумотларига тегишли ўзгартиришлар банк томонидан бир иш куни мобайнида киритилади.

MCC-код – терминал ажратилган мижоз тоифаси коди бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини 4 хонали рақам билан таснифлайди. Банклар MCC-коди орқали тўлов амалга оширилган харидлар тоифасини аниқлайди — бу маълумотлардан асосан солиқ ҳисоботида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Марказий банкка Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда 2024 йил якунига қадар Paypal, Alipay, Unipay, Apple Pay, Google Pay халқаро онлайн тўлов компаниялари билан музокара ўтказиб, ушбу воситаларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўйиш вазифаси топширилган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган