Ўзбекистонда Paypal, Apple Pay ва Google Pay фаолияти йўлга қўйилади

02.10.2024 12:27

397

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2024 йил якунига қадар Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay тўлов воситалари фаолияти Ўзбекистонда йўлга қўйилиши белгиланди

Фото: payable.com

2024 йил якунига қадар Ўзбекистонда Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay тўлов воситалари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Бу ҳақда туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида келтирилган.

Қарорга кўра, 2024 йил якунига қадар Марказий банкка Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари билан музокара ўтказиб ушбу воситаларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўйиш вазифаси топширилди. Шунингдек, мазкур ташкилотларга зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси ҳам юкланди.

PayPal - дунёдагни энг йирик электрон тўлов тизимларидан бири ҳисобланади. У мижозларга ҳисоб-китобларни амалга ошириш, харидлар учун тўловларни бажариш, пул ўтказмаларини юбориш ва қабул қилиш имкониятини беради. 2002 йил октябрь ойидан бошлаб PayPal eBay компаниясининг таркибий қисми бўлиб келмоқда. 2015 йил 20 июлдан эътиборан PayPal ва eBay акциялари биржада алоҳида-алоҳида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, юқоридаги тўлов тизимлари Ўзбекистонда фаолият кўрсатиши учун Марказий банкдан лицензия олиши талаб этилади. Шунингдек, \"Шахсга доир маълумотлар тўғрисида\"ги қонуннинг 271 моддасига кўра, мазкур компаниялар Ўзбекистонда серверларини ўрнатиши керак.

Теглар:

#paypal#google_pay

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган