Фото: Прокуратура дератаменти
Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ўзгалар номига кредит расмийлаштириш орқали кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Китоб тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган. Келтирилишича, собиқ банк ходими “В.” фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “В.” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олган.
Шу каби ҳолат Андижон шаҳрида ҳам кузатилган. Фуқаро А.И. ва бошқалар фуқаро С.M.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи номига 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган ва бу маблағларни нақдлаштириб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.
Эслати ўтамиз, бир неча кун аввал иккита ҳудудда кредит олиб бериш эвазига пора талаб қилган ҳоким ёрдамчилари ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда банк мансабдорлари 4 млрд. сўмни талон-торож қилишда гумон қилинмоқда
Қишлоқ қурилиш банк 2021 йилга бағишланган матбуот анжумани ўтказди
Агробанк жамоаси умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда — фото