Доллар курси илк марта 12 800 сўмдан ошди

14.10.2024 11:47

321

Доллар курси 14 октябрдаги кўрсаткичга нисбатан 22,91 сўмга қимматлашди. Шундай қилиб, жорий йил бошидан бери сўм долларга нисбатан қарийб 450 сўмга ёки 3,6 фоизга қадрсизланди.

Фото: Хабар.уз

Марказий банк 15 октябрдан амал қиладиган валюталар курсини эълон қилди. Унда АҚШ долларининг расмий курси илк марта 12 803,05 сўмни ташкил этиб, бир ҳафта аввалги рекордни янгилади.

Доллар курси 14 октябрдаги кўрсаткичга нисбатан 22,91 сўмга қимматлашди. Шундай қилиб, жорий йил бошидан бери сўм долларга нисбатан қарийб 450 сўмга ёки 3,6 фоизга қадрсизланди.

Бир неча кундан буён кўпгина банклар долларни 12 800 сўмдан қимматроққа сотмоқда. Хусусан, 14 октябрь куни бир доллар Asia Alliance Bank'да 12 820 сўм, Туронбанкда 12 830 сўм, Агробанкда 12 840 сўм, InFinBank'да 12 865 сўмдан сотилди. Мақбул валюта курсларини Асакабанк ва mybank таклиф этмоқда. Ушбу банкларда 14 октабрги сотув курси 1 АҚШ доллари учун 12 790 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар курси 12 800 сўмлик чегарани босиб ўтишга яқинлашгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумот учун доллар курси сентябрь ойидан буён доллар курси 4-марта рекорд даражалик кўрсаткични қайд этди.


Теглар:

#доллар#Марказий_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган