Click тўққиз ойда 179 млрд сўм соф фойда олди

31.10.2024 14:22

528

Click тўлов ташкилотининг тўққиз ойдаги соф фойдаси 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 37,5 фоизга ўсиб, 179,3 млрд сўмни ташкил қилди. Аввалроқ, Paynet'нинг шу даврдаги соф фойдаси 208 млрд сўмдан кўпроқ бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Инфографика: Bankers.uz

Click тўлов тизими 2024 йил бошидан буён 179,2 млрд сўмдан ортиқ соф фойда кўрди. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 37,5 фоизга ёки 48,9 млрд сўмга кўпроқдир. Бу ҳақда компания ўз молиявий ҳисоботида маълум қилди.

Компания активлари йил бошидан буён 18,5 млрд сўмга ёки 7,4 фоизга ошиб, 266,8 млрд сўмга етган. Йил бошидан буён Click компаниясининг жами капитали 49,7 фоизга ўсиб, 109,3 млрд сўмга тенг бўлди.

Ташкилот соф тушумлари қарийб 421 млрд сўмни ташкил этган. Соф тушум ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,7 млрд сўмга ёки 35 фоизга кўпроқдир. Ялпи фойда эса 397 млрд сўмга етиб, ўтган йилнинг тегишли даврига қараганда 37 фоизга ошган.

Шунингдек, компания харажатлари 225,1 млрд сўмгача ортган. Унинг асосий қисми реализация харажатларидан (148 млрд сўм), қолган чиқимлар маъмурий (39 млрд сўм) ҳамда бошқа операцион харажатлардан иборат (37 млрд сўм).

Эслатиб ўтамиз, "CLICK" АЖ 2024 йилнинг олти ойида 116,9 млрд сўм соф фойда олганди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49,2 фоизга кўпроқ экани қайд этилганди


Теглар:

#click#соф_фойда

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган