Инфографика: Bankers.uz/Авазбек Топилов
2024 йилнинг тўққиз ойида “PAYNET” АЖнинг соф фойдаси 208,4 млрд сўмдан зиёдни ташкил этди. Бу ҳақда компания ўзининг молиявий ҳисоботида маълум қилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96,1 фоизга ёки 102,1 млрд сўмга кўпроқдир.
Шунингдек, компания активлари 2024 йил бошига нисбатан 57 фоизга ўсиб, 512 млрд сўмга, капитали эса қарийб 55 фоизга ўсиб, 261,2 млрд сўмга етган.
PAYNETʻнинг солиқлардан ташқари даромади ҳам 96 фоизга ошган ва 245,4 млрд сўмни ташкил қилган. Йил бошидан буён компания 37 млрд сўмдан кўпроқ фойда солиғи тўлаган. Компания соф тушумлари 52 фоизга ошиб, 778,6 млрд сўмни ташкил қилган. Шу билан бирга, ушбу даврдаги харажатлар 539 млрд сўмдан зиёд бўлган. Харажатларнинг асосий қисми сотув харажатларидан – 438 млрд сўм иборат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ярмида “PAYNET” АЖ соф фойдаси 137,27 млрд сўмни ташкил қилганди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 82,7 фоизга кўпроқ экани айтилганди.
Тасодифий хабарлар
Онлайн кредит ажратилиши бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
Капиталбанк VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади
Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди