Тошкентда банк ходими ипотека кредити ажратиб беришни ваъда қилиб, фуқаронинг пулини қўлга киритгани аниқланди

Тошкентда банк ходими ипотека кредити ажратиб беришни ваъда қилиб, фуқаронинг пулини қўлга киритгани аниқланди

Тошкентнинг Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилиб, ундан бошланғич тўлов пулини сўраган. Фуқаронинг олдиндан бошланғич тўлов сифатида берилган 61 000 АҚШ долларини эса фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд ва Тошкент вилояти банкларидан имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

×