Марказий банк АҚШ долларининг 8 октябрдан амал қиладиган расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, эртадан бошлаб долларнинг расмий курси 12 794,88 сўмга тенг бўлади. Бу сўмнинг бу йил ҳисобидан қадрсизланиши бўйича янги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Доллар курси кечаги (7 октябрь) кунга нисбатан 19,86 сўмга қимматлашди. Жорий йил бошидан бери сўм долларга нисбатан қарийб 442 сўмга ёки 3,57 фоизга қадрсизланди.
Бугун айрим банкларда доллар сотиб олиш курси 12 800 сўмдан ошганди. Хусусан, Asia Alliance Bank, InFinBank, Трастбанк, Туронбанк, Агробанк каби банкларда 7 октябрь куни доллар 12 810 сўмдан қимматроққа сотилди. Мақбул валюта курсларини Octobank, Асакабанк, mybank, ANORBANK, Капиталбанк таклиф этмоқда. Ушбу банкларда 7 октабрги сотув курси 1 АҚШ доллари учун 12 770 сўмдан 12 790 сўмгачани ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар курси 12 700 сўмлик чегарани босиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Шундай қилиб, сентябрь ойидан буён доллар курси 3-марта рекорд даражалик кўрсаткични қайд этди.
Тасодифий хабарлар
Сохта илова орқали 92 млн сўм ўмарган шахслар беш йилга қамалди
ANORBANK Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖга янги бошқарув раиси тайинланди