Apex Bank бошқарув раисига ўринбосарлар тасдиқланди

11.10.2024 10:35

1 246

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Uzum Bank бошқаруви раисининг собиқ ўринбосарлари Ш.Икрамов ва Т.Эмирсалиевлар

Фотоколлаж: Bankers.uz

Шароф Икрамов ва Тимур Эмирсалиев \"Apex Bank\" АЖ бошқарув раиси ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда Apex Bankдаги расмий манбалар \"Bankers.uz\"га хабар берди.

Икрамов Шароф Ренатович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент Молия институтининг бакалавр босқичини, 2007 йилда эса мазкур ўқув юртини магистратура босқичини тамомлаган. Ш.Икрамов 2004 йилдан 2021 йилгача Капиталбанкда турли лавозимларда ишлаган. 2021-2023 йилларда \"Uzum Bank\" АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар Шароф Икрамов \"Anorbank\" АЖ кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. ;

Эмирсалиев Тимур Шевкетович 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йил Тошкент ахборот технологиялар институтини, 2014 йил Тошкент Молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йил \"Капиталбанк\" АТБ дан бошлаган. 2020-2022 йиллари \"Капиталбанк\" АТБ бошқарув раиси ўринбосари, 2022 йил май ойидан \"Uzum Bank\" АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. ;

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Сергей Гимадиев \"Apex Bank\" бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.



Теглар:

#anorbank#капиталбанк#apexbank#тайинлов#Bank_Apelsin

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган