Фото: Марказий банк
2024 йил январь ойидан Марказий банк Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Олимов Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Аброр Мирзо Олимов 1988 йил туғилган. 2010 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини "Халқаро иқтисодий муносабатлар" йўналиши бакалавр босқичини, 2020 йил Япониянинг Хитотсубаши Университетини (Hitotsubashi University) "Оммавий иқтисодиёт" йўналиши магистр босқичларини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида 2011-2014 йилларда Иқтисодиёт ва Молия вазирлигида турли лавозимларда, 2015-2023 йилларда Марказий банкда, хусусан Кредит ташкилотлари пруденциал назорати Департаментида турли лавозимларда, 2020-2023 йилларда Монетар амалиётлар Департаменти директори, 2024 йил январдан Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Марказий банк раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Яккасаройда юк машиналари сотиб олиш учун ажратилган 1,4 млрд. сўм кредит маблағи талон-торож қилинган
Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда