Фото: Bankers.uz
Марказий банк 25 сентябрдан амал қилувчи валюталар курсини эълон қилди. Унга кўра, долларнинг сўмга нисбатан расмий курси рекорд қайд этди ҳамда 12 754,83 сўм этиб белгиланди.
Доллар курси 24 сентябрдаги курсларга нисбатан 7,54 сўмга ошди. 6 сентябрь куни илк бор 1 АҚШ доллари 12 700 сўмлик чегарадан ўтганди. Шундан сўнг курс ой давомида мўтадил динамикани намойиш этиб келмоқда. Йил бошидан бери курс жами 401,97 сўмга ёки 3,25 фоизга кўтарилди.
Айни пайтда тижорат банклари орасида Asia Alliance Bank, Tenge Bank, mybank энг яхши сотув курсини таклиф этмоқда. Мазкур банкларда 1 АҚШ долларини 12 760 сўмдан харид қилиш мумкин.
Эслатаб ўтамиз, доллар курси 2023 йилнинг 10 августида 12 минг сўмлик чегарадан ўтганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди
Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган
2023 йилда банклардаги жами депозитлар ҳажми 25 трлн сўмга кўпайган