Фото: Марказий банк
2024 йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Кичик бизнесга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш” мавзусида Марказий Осиё микромолия саммити-2024 бўлиб ўтмоқда. Саммит минтақада микромолиялаштиришни ривожлантириш ташаббусларини мувофиқлаштириш, илғор тажрибалар билан алмашиш, бозорга янги маҳсулот ва хизматларни олиб кириш, эҳтимолий хатарларни муҳокама қилиш, тартибга солувчи органлар билан мулоқот ўрнатиш, инвестицияларни жалб этиш, рақамли ечимларни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Фото: Марказий банк
Унда 200 нафардан зиёд соҳа мутахассислари, хусусан, Марказий Осиё марказий банклари, минтақада фаолият юритаётган етакчи молия институтлари, ассоциациялар, микромолия ташкилотлари вакиллари, Микромолия маркази (MFC), дастурий таъминот ва финтех ташкилотлари раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этди.
Саммитда экологик ижтимоий корпоратив бошқарув (ESG) стандартлари ва исломий молиялаштиришни жорий этиш, рақамлаштириш ва FinTech истиқболлари ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби бугунги кундаги долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Фото: Марказий банк
Бугунги кунда Ўзбекистонда микромолия бозори иштирокчиларининг умумий сони банклар билан биргаликда 220 тани ташкил этади (ММТлари 93 та, ломбардлар 91 та, банклар 36 та). Нобанк кредит ташкилотлари активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баробар ортди.
Саммит минтақада ва жаҳондаги соҳага оид сўнгги янгиликлар ва тенденциялар юзасидан ўзаро фикр алмашиш, молиявий имкониятларни рақамлаштиришдаги ютуқлар билан яқиндан танишиш орқали микромолиялаштириш соҳасини янада такомиллаштиришда муҳим ўрин тутди.
Маълумот учун: Марказий Осиё Микромолиялаш Альянси 2022 йилда Марказий Осиёсинг тўртта – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг микромолия ассоциациялари томонидан ташкил этилган. Альянс микромолиялаш соҳасида минтақавий билим маркази сифатида фаолият юритиш учун яратилган. Микромолия марказининг – (MFC – Microfinance centre) 2021 йилги конференциясида Марказий Осиё давлатлари вакилларининг ўзаро келишувига асосан ҳар йили Микромолия ташкилотларининг Марказий Осиё саммити ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Bankers.uz нашри Ўзбекистондаги ТОП-10 микромолия ташкилотлари рейтингини тузганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк ҳам эски турдаги VISA карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади
Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда
Ипотека банк коммунал тўловларни қабул қилишда асоссиз равишда комиссия ундириб келган