Фото: Kun.uz
Меҳнат ҳуқуқи бўйича юрист Саидали Мухторалиев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банкларидаги хизматчиларга татбиқ этилмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзди.
Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда Туронбанк ва уларнинг тизим ташкилотларида 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқлангани сабабли банкларга тақдимнома киритгани ҳақида маълум қилганди. Мазкур хабардан сўнг, Телеграмаги "GENERALISSIMUS" каналида "АНТИКОР давлат банкларига ноқонуний талаб қўймоқдами?" сарлавҳаси остида пост қолдирилди. Постда банк (тадбиркорлик субъекти) ходимлари давлат органи мансабдор шахси ёки давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланиши ёки йўқми мазмунида савол қўйилди.
Мазкур постга жавобан меҳнат ҳуқуқи бўйича юрист ва эксперт Саидали Мухторалиев қуйидагича жавоб берди:
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимда ишловчи шахслар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади. Бироқ, ҳозиргача Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланмаган. Бундан ташқари, юқоридаги 4-моддага кўра давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир касбий фаолият давлат фуқаролик хизмиатига оид фаолият бўлиши мумкин. Қонунчиликка кўра банклар тижоратчи ташкилот ҳисобланади, яъни тижорат банкларида давлат органи ваколати амалга оширилмайди. Айтмоқчи бўлганим, айни пайтда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банкларидаги хизматчиларга татбиқ этилмайди" - дея изоҳ берган юрист.
Тасодифий хабарлар
Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур
Банкларда автоматлаштирса бўладиган жуда кўп ишлар ҳали ҳам қўлда қилиняпти - "Nishon Group Product" бош директори билан суҳбат
Агробанк янги — “Agromarkaz” ва “Agrozamin – O‘zimizniki” платформаси лойиҳалари тақдимотини ўтказди