Шахло Ибрагимова Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Шахло Ибрагимова Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Туронбанк

2022 йил декабрь ойидан "Туронбанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шахло Алимбаевна Ибрагимова "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шахло Ибрагимова 1975 йил Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда "Ўзтадбиркорбанк"да мутахассис сифатида бошлаган. 1998-2001 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, 2001-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқармасида, 2002-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тегишли идора тизимида, кейинчалик Марказий сайлов комиссияси котибиятида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2024 йилларда Туронбанк тизимида, хусусан, 2020-2022 йилларда Ходимлар билан ишлаш департаменти директори, 2022-2024 йилларда бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввалроқ, Микрокредитбанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Ҳамидов ўз аризасига кўра лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилганди.

×