InFinBank бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

InFinBank бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Spot

2023 йил ноябрь ойидан буён Асакабанк Бош офисида Молиявий директор лавозимида ишлаб келган Равшанбек Шохрухбекович Кадиров "Invest Finance Bank" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Равшанбек Кадиров 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йилда АҚШнинг Миссури штатида жойлашган Жон Парк университетини "Банк иши ва молия", 2012 йилда Буюк Британия Уэльс университетини "Молиявий менежмент" йўналишлари бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда "Ўзавтосаноат-лизинг" МЧЖда Лизинг лойиҳаларни таҳлил қилиш бўйича мутахассис сифтида бошлаган. 2016-2017 йилларда Ҳамкорбанк тизимида Халқаро молия институтлари билан ишлаш сектори бошлиғи лавозимида, 2017-2019 йилларда ушбу сектор бошлиғи лавозмларида ишлаган. 2019-2020 йиллар “Ҳамкорбанк” АТБ Ташқи иқтисодий фаолият департаментида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2020 йилнинг ноябридан 2021 йилнинг июнь ойигача Асакабанк Бош офиси Ғазначилик департаменти директори вазифасини бажарувчи, 2021-2023 йилларда эса ушбу департамент директори лавозимида фаолият олиб борган.

Жорий йил бошида "Invest Finance Bank" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Бахтиёржон Джураев мазкур банк раиси маслаҳатчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.




×