InFinBank бошқаруви раиси ва ўринбосарлари тайинланди

InFinBank бошқаруви раиси ва ўринбосарлари тайинланди

Фотоколлаж: Bankers.uz

Жорий йил 3 январдан "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш юклатилган Ольга Леонидовна Нуманова мазкур лавозимга расман тасдиқланди. Бу ҳақда банк расмий сайтидаги маълумотларга асосланиб, Bankers.uz мухбири хабар берди. Шунингдек, 2020 йилдан буён бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Бахтиёржон Самадович Джураев (расмда чап томонда) бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига, 2018 йилдан буён Ғазначилик департаменти директори бўлиб ишлаб келган Руслан Анварович Каримов (расмда ўнг томонда) бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Б.Джураев корпоратив бизнес ва кредитлаш, шунингдек, пул муомиласи йўналишларига, Р.Каримов чакана бизнес ва чакана кредитлаш, шунингдек ғазначилик йўналишларига раҳбарлик қилади.

Бахтиёр Джураев 1982 йил туғилган. 2003 йил Қарши давлат университетини бакалавр, 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини магистр босқичларини тамомлаган. Банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2001 йил бошлаган.

Руслан Каримов 1986 йил туғилган. 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр босқичини тамомлаган. 2004 йилдан буён банк соҳасида ишлаб келади.


Теглар:
×