Капиталбанк I ярим йилликда 775 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда олди

Капиталбанк I ярим йилликда 775 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда олди

Фото: Капиталбанк

2024 йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига кўра, Капиталбанкнинг соф фойдаси 775 млрд сўмдан ошди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Капиталбанк биринчи ярим йиллик якунини сарҳисоб қилиб, соф фойда кўрсаткичларини янгилади. 2024 йилнинг 6 ойида банк 775,592 млрд сўм соф фойдага эришди, шунингдек, ўз капитали ва бошқа асосий кўрсаткичлар бўйича ҳам ўсиш қайд этилди. Банкнинг активлари ва кредит портфели барқарорлигича қолмоқда, шу билан бирга, самарали бошқарув туфайли банк даромадлилигини оширди ва мамлакат банклари орасида соф фойда бўйича етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Қайд этиш керакки, 1-ярим йиллик якунларига кўра, Капиталбанк хусусий компаниялар орасида энг йирик 5 та солиқ тўловчилар қаторига кирган.

“Мижозларимиз учун асосийси – асосий кўрсаткичларнинг барқарорлиги ва, албатта, банк кўрсатаётган хизматнинг сифати. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2 млндан ортиқ хусусий мижозлари ва 80 мингдан ортиқ тадбиркорлари бизга ишонч билдирмоқда. Ва биз нафақат хусусий фойдаланувчилар, балки тадбиркорлар учун ҳам ишончли ҳамкор бўлиб қоламиз, турли хил масалаларга ечим бўла оладиган — кўчмас мулк сотиб олишдан тортиб айланма капитални субсидиялашгача бўлган маҳсулот ва хизматларни таклиф қиламиз.", – дейди “Капиталбанк” бошқаруви раиси Кирилл Маевский.

Бугунги кунда Капиталбанкнинг тадбиркор мижозлари ўз бизнесини муваффақиятли юритиш учун қулай хизматлардан фойдаланишлари мумкин: Uzum Business онлайн-банки, банк офисига бормасдан ҳисобварақ очиш (Тошкент шаҳрида), ягона алоқа маркази, махсус техника сотиб олиш учун кредитлар, шунингдек жисмоний шахслар учун мавжуд бўлган онлайн хизматлар рўйхати кенгайтирилди - масалан, кредит тўловини банкнинг сайтида ёки банк иловасида амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди. 

Капиталбанкнинг офлайн хизматларидан бутун республика бўйлаб 95 та филиалда фойдаланиш мумкин. Капиталбанк иловаси орқали банкнинг онлайн хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, Капиталбанкнинг республика бўйлаб жойлашган 1,5 мингта банкоматлари орқали хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, нақд пул ечиб олиш ёки картани тўлдириш, кредит учун тўлов қилиш ёки валюта айирбошлаш мумкин.

×