Фото: Bankers.uz
Ойбек Эркинович Ашуров "HAYOT BANK" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У банкнинг чакана ва корпоратив бизнес, транзакцион банкинг ҳамда маркетинг йўналишларига раҳбарлик қилади.
О.Ашуров 1987 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бакалавр ҳамда 2007 йилда мазкур университетнинг магистр босқичларини тамомлаган. Шунингдек, 2010 йил Банк-молия академиясини ҳамда 2020 йил Давлат бошқарув академиясини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 2006 йилда "Ипотека банк" АТИБ Меҳнат филиали Кичик бизнес бўлимида мутахассис сифатида бошлаган. 2006-2021 йилларда Ипотека банк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилнинг сентябридан 2024 йилнинг январига қадар "ANORBANK" АЖда Корпоратив сотув ҳамда Корпоратив бизнес департаментларини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "HAYOT BANK" АЖ бошқарув раиси лавозимига Одил Пўлатов тайинланганлиги ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Қоракўл туманида фермер хўжалиги 423,5 минг доллар кредитни талон-торож қилгани аниқланди
“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди
Молиявий саводхонлик подкастлари, ретро рекламалар, кобейджинг ва кобрендинг карталар — Туронбанкда 2021 йил якунлари