"HAYOT BANK" АЖга бошқарув раиси тасдиқланди

"HAYOT BANK" АЖга бошқарув раиси тасдиқланди

Фото: HAYOT BANK

2023 йилнинг май ойидан "HAYOT BANK" АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Одил Оқил ўғли Пўлатов мазкур банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди. О.Пўлатов жорий йил март ойидан банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Одил Пўлатов - 1991 йил туғилган, маълумоти - олий, 2011 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. 2011-2020 йилларда "Капиталбанк" АТБ тизимида турли лавозимларда, хусусан, департамент директори ҳамда филиал бошқарувчиси лавозимларида ишлаган. 2020-2022 йилларда “ANOR BANK” АЖ Чакана бизнес департаменти директори сифатида фаолият юритган.

Теглар:
×