Моҳамад Мрад Талал Apex Bank бошқарув раиси ўринбосари - Таваккалчиликни бошқариш бўйича директор ва Банк бошқаруви аъзолигига тайинланди. Бу бўйича Кузатув кенгаши қарори Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.
Бунга қадар у мазкур банкда Таваккалчиликни бошқариш бўйича директор лавозимида ишлаб келаётганди. Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан ушбу штат тугатилиб, банк бошқарув раиси ўринбосари - Таваккалчиликни бошқариш бўйича директори лавозими ташкил этилди.
Моҳамад Мрад дастлабки меҳнат фаолиятини энг йирик Ислом банклари гуруҳига кирувчи “Al Baraka Group”нинг Риск менежмент департаментида бошлаган. 2011 йилда Беларуссиядаги “Франсабанк” ОАЖ таклифига кўра мазкур ташкилотда фаолиятини давом эттирган. 2022 йилнинг февраль ойида Моҳамад Мрад Талал Халқ банки Риск менежмент департаменти директори лавозимига тайинланганди. Ушбу тайинловга қадар у Франсабанкда Рисклар бўйича бош директор (Chief Risk Officer) лавозимида иш юритган.
М. Мрад Deloitte академияси, Байрут ва Беларус банклари ассоциациялари ҳамда Беларус Миллий банки лойиҳаларида иштирок этган. Рус, инглиз, француз ва араб тилларини мукаммал билади.
Амалдаги тартибга кўра, тайинлов Марказий банк тасдиқлаганидан сўнг, Моҳамад Мрад Талал мазкур лавозимда иш фаолиятини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йил июль ойидан "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси лавозимига ўтган Сергей Абдулхаевич Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттириши ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Муаммога айланган имтиёзли кредитлар бўйича навбатдаги ўрганиш натижалари эълон қилинди
Киберфирибгарлик ёки ўғрилик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йилдан 8 йилгача этиб қатъий белгиланмоқда
Asia Alliance Bank Кузатув кенгаши аъзолари ваколати муддатидан олдин тугатилиши мумкин