"Яндекс.Станция" асосчиси TBC Bank Uzbekistan жамоасига қўшилди

"Яндекс.Станция" асосчиси TBC Bank Uzbekistan жамоасига қўшилди

Фото: Space International

"Яндекс" ва Сбербанкда сунъий интеллект маҳсулотлари яратиш бўйича масъул бўлиб ишлаган Константин Круглов TBC Bank Uzbekistan'да Сунъий интеллект билан ишлаш департаменти раҳбари этиб тайинланди.Бу ҳақда TBC Group Uzbekistan ижрочи директори, банк Кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Константин Круглов TBC UZ мобил иловасининг имкониятларини сунъий интеллект ёрдамида кенгайтириш бўйича ишлаши қайд этилган.

Асли самарқандлик бўлган Константин Круглов 1998 йилда Академик С.П.Королев номидаги Самара миллий тадқиқот университетини тамомлаган. 2000 йилда у i-Sys компаниясига асос солган. Шундан кейин Константин Круглов қуйилаги компанияларла ишлаган:

  • 2005 йилдан 2007 йилгача - EPAM Systems компаниясининг ривожланиш бўйича директори,
  • 2007-2008 йилларда Magenta Technology'да Иловаларни ишлаб чиқиш директори,
  • 2008 йилдан Тройка Диалог инвестиция банкида бош техник директор.
  • 2010 йилда "Дойче банк"нинг қимматли қоғозлар технологияси бўйича директор.
  • 2012 йилда "Тинкофф Диджитал"да техник директор,.
  • 2013 йилда у Data-Centric Allianc" ни очди ва 2017 йилгача компанияни бошқарган.

Константин Круглов 2016-2019 йилларда "Яндекс" компаниясида Экспериментал маҳсулотлар бўйича директор сифатида ишлаган. У "Алиса" сунъий интеллекти базаси асосида яратилган "Яндекс.Станция" ақлли колонкаси ғояси муаллифи ҳамда лойиҳа раҳбари ҳисобланади.

2019-2022 йилларда Сбербанкда турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. К.Круглов 2023 йилда ақлли кийим танловчи FashionTech стартапи - "Aiuta"га асос солган. Ушбу лойиҳа нейротармоқ ёрдамида инсонларга гардеробини бойитишда ёрдам беради.




Теглар:
×