Фото: "Bankxabar" телеграм канали
2023 йилнинг ноябрь ойидан "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ботир Аминович Рахматов мазкур банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz'нинг банкка яқин манбаси хабар берди.
Ботир Рахматов 1988 йил 14 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2013-2017 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда, 2017-2023 йилларда эса Асакабанкда Валюта амалиётлари ва накд пул оқимларини бошқариш департаменти директори, Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти директори ва Банк амалиётлари маркази директори лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 июль ойида Баҳодир Алимов "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди.
Маълумот тариқасида: Азия-Инвест Банк – 100 фоизлик улуши Ўзбекистон Республикасига тегишли, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган молия институти ҳисобланади. Банк сайтидаги маълумотларга кўра, Россия банклари орасида Азия Инвест банк лоро-ҳисоб рақамларидаги қолдиқлари бўйича 36-ўринни, жалб қилинган банклараро кредитлар бўйича 78-ўринни, соф активлар ва капитал бўйича 223-ўринни эгаллайди.
Тасодифий хабарлар
Россиялик тадбиркор Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Микрокредитбанк ХСРИКдан 50 млн. доллар ажратилиши бўйича келишувга эришди
Қозоғистон Марказий банки раҳбари ўзгарди