Руслан Хайдаров (чапда) ҳамда Одил Пўлатов (ўнгда)
Фото: HAYOT BANK
"HAYOT BANK" АЖ бошқарув раиси ўринбосарлари этиб Руслан Убайдуллаевич Хайдаров ҳамда Одил Оқил ўғли Пўлатов тайинланган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилмоқда. Қайд этилишича, лавозимларга тайинловлар бўйича Марказий банк билан келишилган.
Руслан Хайдаров - 1991 йил туғилган, маълумоти - олий, 2011 йил Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетини бакалавр ҳамда 2013 йил Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини магистратура босқичини тамомлаган. 2012-2017 йилларда ҳамда 2019 йилдан буён "Капиталбанк" АТБ тизимида, хусусан, 2020 йилдан буён "Капиталбанк" АТБ "Тошкент шаҳар" смартбанк бошлиғи лавозимида фаолит юритган.
Одил Пўлатов - 1991 йил туғилган, маълумоти - олий, 2011 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. 2011-2020 йилларда "Капиталбанк" АТБ тизимида турли лавозимларда, хусусан, департамент директори ҳамда филиал бошқарувчиси лавозимларида ишлаган. 2020-2022 йилларда “ANOR BANK” АЖ Чакана бизнес департаменти директори сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, "HAYOT BANK" АЖ бошқарув раиси этиб, "Капиталбанк" АТБ ҳамда "ANOR BANK" АЖ тизимида фаолият юритган Зоҳид Алимов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Универсалбанк "Unired" иловасида носозлик туфайли, мижозларнинг карталаридан пул ечиб олинганини маълум қилди
"Hamkorbank" таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси биржада маркетмейкер мақомини олди
Киберфирибгарлик ёки ўғрилик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йилдан 8 йилгача этиб қатъий белгиланмоқда
Алоқабанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
"Ravnaq bank" тўғрисида Сенатнинг ялпи мажлисида айтилган маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди