Фото: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ
Охирги 6 йилда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорларнинг 47 мингдан ортиқ лойиҳаларига 17,1 трлн сўм миқдорида компаниянинг ёрдамлари тақдим этилди. Бу ҳақда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасида 2018-2024 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий шарҳида маълум қилинди.
Бунда, 13,5 минг та лойиҳага 10,4 трлн сўм кафиллик, 33,5 минг та лойиҳага 6,7 трлн сўм компенсация, 49 та лойиҳага 35 млрд сўм миқдорида ресурс ҳамда 3 та лойиҳага 11,9 млрд сўм хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамлари тақдим этилиши орқали тадбиркорлар қўллаб-қувватлангани айтилди.
Фото: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ
Компания томонидан тақдим этилган ёрдамлар қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига 9,1 трлн сўм (53 фоиз), саноат лойиҳаларига 4,4 трлн сўм (26 фоиз) ҳамда хизмат кўрсатиш лойиҳаларига 3,6 трлн сўм (21 фоиз) тўғри келади. Ушбу ёрдамлардан Хоразм (12 фоиз), Тошкент (10 фоиз), Бухоро (9 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (9 фоиз) рўйхатга олинган тадбиркорлар қолган ҳудудлардаги тадбиркорларга нисбатан кўпроқ фойдаланилган. Компания ёрдамларидан Боғот (315 млрд сўм), Чилонзор (313 млрд сўм), Ромитан (258 млрд сўм), Урганч (234 млрд сўм), Шовот (219 млрд сўм), Зангиота (187 млрд сўм), Гурлан (167 млрд сўм) туманлари ҳамда Бухоро (419 млрд сўм), Андижон (383 млрд сўм), Термиз (303 млрд сўм) шаҳарларида жойлашган тадбиркорлар энг фаол фойдаланган.
Ёрдамларнинг тақдим этилиши натижасида:
- жами 76 трлн сўмдан ортиқ кредитлар кафиллик ва компенсация молиявий инструменти асосида қўллаб-қувватланди;
- айланма маблағлари учун 6,7 трлн сўмга яқин маблағлар тадбиркорлар ихтиёрида қолдирилди;
- ажратилган кредитнинг 39 фоизи гаров таъминоти билан таъминланди;
- тадбиркор аёлларнинг 6 мингга яқин лойиҳаларига ёрдам берилди;
- яшил лойиҳа, хусусан, яшил ва энергия тежамкор лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 2,1 трлн сўм йўналтирилди;
- олис ҳудудлар (4-5 тоифа)даги тадбиркорлар учун 3,2 трлн сўм йўналтирилди;
- тадбиркорларнинг бизнес-режаларига асосан лойиҳалар ишга тушиши ҳисобига 379,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Йил якунига қадар тақдим этиладиган ёрдамлар прогнози
Тадбиркорларнинг 2,1 минг та лойиҳаларини амалга ошириш учун 1,4 трлн сўм миқдорида қўллаб-қувватланиши прогноз қилинмоқда. Бунда, 556 млрд сўм кафиллик, 300 млрд сўм хизматлар ипотекаси, 300 млрд сўм кредит ресурси, 115 млрд сўм компенсация ёрдамлари тақдим этилади ҳамда лойиҳаларда 84 млрд сўм миқдорида улушдор бўлиб иштирок этилади.
Тадбиркор 10 млрд сўм миқдорида 18 фоиз устама ҳақ ёки бўлиб тўлаш шартлари асосида хизматлар ипотекаси ёрдамидан фойдаланганда 7 йил давомида бозор шароитида ажратилган қарзлардан фарқли равишда ўртача 3 млрд сўмдан харажатни иқтисод қилади. Худди шунингдек, тадбиркор 7 йиллик 3 млрд сўм миқдоридаги капиталга улуш киритиш ёрдамидан фойдаланганда 3,3 млрд сўм фоиз харажати иқтисод бўлади ва бу маблағлар тадбиркор ихтиёрида қолади.
Ёрдамларнинг тақдим этилиши ортидан қуйидаги натижалар кутилаётгани таъкидланди:
- жами 2,2 трлн сўм миқдоридаги кредитлар кафиллик ва компенсациялаш асосида қўллаб-қувватланади;
- айланма маблағлари учун 275 млрд сўм маблағ тадбиркорларнинг ўз ихтиёрида қолдирилади;
- кредитларнинг 40 фоизи гаров таъминоти билан таъминланади;
- яшил лойиҳа, хусусан, яшил ва энергия тежамкор лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 168 млрд сўм йўналтирилди;
- 1,2 мингдан ортиқ тадбиркорларнинг фаолиятидаги турли масалалар бўйича маслаҳатлар берилади;
- лойиҳалар ишга тушиши ҳисобига 8 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан тижорат банклари орқали кичик тадбиркорлик субъектларига 2024 йилда жами энг кўпи билан 150 млрд сўм компенсация ёрдами тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди
2022 йилда қарийб 14,4 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган
Apex Bank бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди