“БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунланди

“БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунланди

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бугун, 13 июль куни Тошкентдаги “Intercontinental” меҳмонхонасида Бизнесни ривожлантириш банки тизимида фаолият юритаётган аёллар учун ташкил қилинган “БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу клуб доирасида ҳудудларда бўлиб ўтган тренингларда фаол қатнашган 58 нафар саралаб олинган аёллар ҳамда банк раҳбарияти вакиллари қатнашди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“BRB Нафис аёллари клуби” лойиҳасига номзодлар ҳар бир мавсум учун онлайн тест синовлари асосида сараланиб, Бош офис ва барча ҳудудлардан 61 нафар хотин-қизлар танлаб олинди. Бир мавсум 6 ой давом этди ҳамда Hard ва Soft skills йўналишидаги тренинглардан, амалий машқлардан, банк фаолияти бўйича бизнес кейслар муҳокамасидан иборат бўлди. Шунингдек, лойиҳа давомида муваффақиятли карьера ва бахтли оила формуласини амалга ошираётган аёл тадбиркорлар, аёл раҳбарлар, психолог, мотиватор ва маданият вакиллари ҳам машғулотларга бевосита жалб этилди. Клуб доирасидаги тренингларда қатнашган 58 нафар аёл ўқув дастури якунига бағишланган тадбирда қатнашди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Тадбир давомида иштирокчилар учун Анна Убайдуллаева томонидан Бизнес этикети, Улуғбек Муҳаммадиев томонидан Трансформация ҳамда банкнинг HR-департаменти директори Асроржон Азимов томонидан Шахсий ва жамоавий самарадорлик мавзуларида тренинглар ташкил этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Тадбир якунида иштирокчиларнинг барчасига ушбу клубни муваффақиятли якунлагани тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилди. Сертификатларни Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси ўринбосари Ойбек Вохидов топширди. Ушбу клубни муваффақиятли якунлаган аёллар келгусида раҳбарлик лавозимларига тавсия этилиши таъкидлаб ўтилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

2024 йилнинг январь ойида Бизнесни ривожлантириш банки тизимида гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, раҳбар аёллар сонини кўпайтириш, хотин-қизларнинг касбий ва шахсий ўсиши, уларни психологик ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “BRB Нафис аёллари клуби” лойиҳасига асос солинганди. Лойиҳа аёл ходимлар учун муваффақиятли карьера ҳамда фаровон ва бахтли оилани параллел равишда амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган.

Теглар:
×