Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ тизимида гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, раҳбар аёллар сонини кўпайтириш, хотин-қизларнинг касбий ва шахсий ўсиши, лидерлик қобилиятларини ривожлантириш, аёл ходимларни психологик ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “BRB Нафис аёллари клуби” лойиҳасига асос солинди. Бундан кўзланган асосий мақсад аёл ходимлар учун муваффақиятли карьера ҳамда фаровон ва бахтли оилани параллел равишда амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
“BRB Нафис аёллари клуби” лойиҳасига номзодлар ҳар бир мавсум учун онлайн тест синовлари асосида сараланиб, Бош офис ва барча ҳудудлардан 61 нафар хотин-қизлар танлаб олинди. Бир мавсум 6 ой давом этади ҳамда Hard ва Soft skills йўналишидаги тренинглардан, амалий машқлардан, банк фаолияти бўйича бизнес кейслар муҳокамасидан иборат бўлади.
Шунингдек, лойиҳа давомида муваффақиятли карьера ва бахтли оила формуласини амалга ошираётган аёл тадбиркорлар, аёл раҳбарлар, психолог, мотиватор ва маданият вакиллари ҳам машғулотларга бевосита жалб этилади.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Ҳар бир мавсум иштирокчиларининг дунёқараши, психологик, танқидий ва мантиқий фикрлаш доирасини кенгайтириш, ўзига бўлган ишончни юксалтириш мақсадида бизнес ва шахсий ривожланиш бўйича китобхонлик танловлари ўтказилиб, ғолиблар моддий ва маънавий рағбатлантирилади.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Мавсум якунида банк Бошқаруви раиси клуб аъзолари билан учрашади. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган аёлларга махсус диплом тақдим этилади. Ходимларга мотивация бериш мақсадида, клуб фаолиятида фаол ва намунали иштирок этган аёл ходимнинг муваффақиятли карьераси тўғрисида видеоролик тасвирга олиниб, банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиш ҳам режаланган.
Банк ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
ХИСМК Ипак Йўли банки билан 15 млн. долларлик шартнома имзолади
Тошкентда банк ҳисобварақларидан йирик миқдорда пул ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Иқтисодчи Отабек Бакиров: Қассобдай эмас, жарроҳдай иш тутиш керак