HAYOT BANK'га янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

HAYOT BANK'га янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

Фото: ANORBANK

2023 йилнинг май ойидан "HAYOT BANK" АЖ Чакана бизнес департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Элдор Зафарович Собиров мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Элдор Собиров 1990 йилда туғилган. 2012 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Капиталбанк Марказий амалиёт бўлимида мутахассис сифатида бошлаган. 2012-2020 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида, 2020 йилнинг сентябрь ойидан 2022 йил август ойигача ANORBANK Чакана кредитлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда фаолият юритган. 2023 йилнинг май ойидан HAYOT BANK тизимида, дастлаб Хатарларни бошқариш бошқармаси бошлиғи, кейинчалик эса Чакана бизнеси департаменти директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида HAYOT BANK бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Зохид Алимов банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланганди. Шу муносабат билан бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари Одил Пулатов зиммасига юклатилган эди.

Теглар:
×